Сўз боши ўрнида
Шайх Ҳасан ибн Абдуллоҳ Раҳматуллоҳ алайҳ тарихини ўрганишга тарғиб қилиб, шундай дейди: "Тарих барча ўтган авлодларнинг ҳаёт мадрасасидир. Тарих орқали тириклар ўзлари учун манфаатли нарсани ўрганиб, унга амал қиладилар. Шунингдек, ўзларига зарар етадиган нарсалардан воқиф бўлиб, ундан четда бўладилар. Тарих бир уммат ўзининг ўтмишига бориб келадиган ва ҳозири билан ўтмиши ўртасидан жой олган кўприкдир".
Шу билан бирга, тарих беқиёс ва оғир омонат ҳамдир. Бўлиб ўтган воқеа ҳодисаларининг омонат бўлиб, уларнинг келажак авлодларга етказиш ҳар бир жамият ва унинг илму зиёга эга аъзоларининг бурчидир. Ҳозирги ва келажак авлоднинг эса ўша тарихини ўрганиб, умри узаяди, тажрибаси ортади. Аввалгиларнинг фойдали ишларини ўзига ибрат қилиб олади ва ҳатоларини такрорламасликка ундайди. Инсоният тарихида бу ишга ҳамиша амал қилиб келинган. ҳар бир ватанпарвар киши ўз юртига бўлган меҳр-муҳаббатининг, садоқатининг рамзи сифатида ушбу юртнинг тарихини ўрганади. Қўлидан келганлар эса ўзи ўрганган нарсаларни келажак авлодларга ҳам қолдиришни ўйлайдилар, бунинг учун бор имконлари билан ҳаракат қиладилар.
Сайр гаштам рўйи замин,
Об нўшидам дар ҳар жой.
Сайри тую оби ту буд,
Дар ёдиман Сайробиман,сар обиман.
Миннатдорчилик
Ушбу рисолани ёзишда бизларга, ўз маслаҳатлари, фикрлари билан ёрдам берган, Хайдархон эшонбобо, Тошмуҳаммадхон эшонбобо, Рўзибой бобо, Норали Ҳожи, Маҳмурод бобо, Хасан бобо, Азизқул бобо, Шодмонқул Ҳожи, Эсанқул ака, Акабоев Абдуқодир, Темиров Дўстали, Авазов Нажмиддин, Саидов Халимбой, Одинаев Махматнаби, Холдоров Хусан ва бошқаларга миннатдорчилик билдирамиз.
Ушбу рисолани чиқаришда хомий қилган ишбилармон тадбиркор Хўжамқулов Ҳазратқул ва компьютерда саҳифаловчи Рустам Абдураҳмонов ва Фаррух Хасановларга алоҳида ўз миннатдорчилигимизни билдирамиз.
Рисолада баъзи жузъзий хато камчиликлар бўлган бўлса, узр сўраймиз ва фикр-мулоҳазаларингизни кутиб қоламиз.
Эътиборингиз учун раҳмат!
Ҳурматли ўқувчи! Бизлар Хасан авлоди шажарасини тузиш мақсадида ушбу рисолани тайёрладик. Сайроб қишлоғи республикамизнинг жаннатмакон гўшалардан бири. Ҳисор тизма тоғлари таркибига кирувчи Сувсиз тоғнинг шарқий этакларида жойланган. Сайроб 1926 йил қишлоқ кенгаши тузилган. 1958 йил қоракўлчиликка ихтисослашган "Сайроб" давлат хўжалиги тузилган. Ҳозирги пайтда тўрт ярим мингга яқин аҳоли яшайди. Сайроб қишлоғидан шимоли-ғарбда жойлашган Узундарада академик Э.Редвеладзе 1991 йилда қазиш ишларини бошлаган. Археолог К.Шейко 2014 йилда давом эттирган. Узундара милоддан аввал III асрнинг бошларида Сўғд ва Бақтрия чегарасида барпо этилган мудофаа қалъаси бўлган. Қалъа деворларининг узунлиги 900 м, деворнинг эни 3.5 м бўлиб, тошдан лой билан барпо этилган. Қалъа деворларида тўғри бурчакли ёки квадрат шаклдаги ҳар хил ҳажмдаги жами 10 та минора мавжуд. Уларнинг оралиғи 25 м.дан 170 м.гача масофада жойлашган. Қалъанинг кириш жойида 11 та минора бўлиб, у жанубий-шарқий томонидан келадиган барча йўлакни кузатиш имконини беради.
А.Македонскийга қаршилик кўрсатган Хориен қалъасига монанд мудофаа истеҳкоми бўлган.
Ёзма манбаларга кўра Темир дарвозага яқин мавзеларда бири Карна деб юритилган. Сайроб қишлоғидаги Ҳисортепа ва унинг атрофида IX-X асрларга оид сопол идишларнинг учраши Карна манзили айнан Сайроб қишлоғига тўғри келишини тасдиқлайди. Сайробдаги минг йиллик чинорлар ҳам қадимий аҳоли яшайдигиан манзил эканлигини исботидир.
"Сайроб" сўзининг маъноси форс-тожик тилидан олинган бўлиб, "сари об" -яъни сувнинг боши деган маънони англатади.
Сайроб қишлоғи азиз авлиёлар, буюк зотлар маскани ҳисобланади. Қишлоқ атрофида олтита ака-ука ва бир сингил мозорлари мавжуд, яъни "Ҳафт мозори Сайроб" атамаси мавжуд.
Булар қуйидагилар:
1. Хўжа Муҳаммад Шох "Хоки Сурх", "Чилтонлор шоҳи" "Чинор" яқинида.
2. Хўжа ғор "Қорағут" томонда.
3. Хўжа Чилла Қапчиғай сойида.
4. Хўжа чордара "Сафеди" ёнида.
5. Лангар ато "Калли Гўрзор" ёнида.
6. Хўжа Пойин Остонаота "Мунчоқтепа" ёнида.
7. Хожаи Бибисабза "Кабутида" жойлашган.
Ёши улуғ кишиларнинг айтишича, Мовароуннарҳдан Ҳуросонга бораётган ва қайтаётган ҳукмдорлар, аёнлар, Хўжаи Муҳаммад Шох қабрлари кўриниши билан от-уловлардан тушиб, зиёрат қилиб пиёда ўтишар экан.
Сайроб қишлоғидан "буюк ипак йўли"нинг бир тармоғи ўтган. Буюк зотлар А.Навоий, З.М.Бобур кабиларнинг пойиқадамлари теккан. Шунингдек, 1978 йил 4 майда Ўзбекистон Республикасининг биринчи раҳбари Ш.Рашидов, 1994 йил сентябр ойида Ўзбекистон Республикасининг биринчи Президенти И.А.Каримов ҳам Сайробга келишган.
Сайробнинг шимолий-ғарбий қисмида жойлашган "Бобуртепа", "Дунётепа" деган жойда Бобур бир қанча вақт турган Ривоятларга кўра, Шайбонийхон 200 та отга шох-шаббаларни боғлаб, чанг-тўзон кўтариб ҳужум бошлаган, "катта қўшин келаяпти" - деб Бобур Хуросонга қараб чекинган.
Сайроб географик жиҳатдан қулай жойда жойлашган бўлиб, унинг энг қулай томони Сайроб сойи бўйлаб, юзлаб булоқларнинг мавжудлигидир. Сайроб қишлоғининг номини яна ҳам машҳур қилган жиҳати шундан иборатки у ҳам бўлса, ундан катта қадимий улкан чинорларидир. Чинорлар аслида 3 та бўлган. Ҳозирги уларнинг 2 таси сақланиб қолган. Чинорнинг ёши тахминан минг ёшга яқиндир. Унинг баландлиги 26 метр, диаметри эса 21 метрга етади. Чинор каваги олдинги бир замонларда мадраса ҳам бўлган. Кейинчалик чойхонага айлантирилган, 1920 йилда кенгаш идораси, 1932-34 йилларда 81 отлиқ аскар полкининг лагери, кейинчалик кутубхона жойлашган. 1936 йилларда савдо дўкони бўлган. Мустақиллик туфайли Азим бобо чинор давлат муҳофазасига олинди. Ҳозирги кунда иккита улкан чинор каваги музейга айлантирилган. Музейда сайробликларнинг миллий кийим кечаклари, қадимий идиш-товоқлари, тақинчоқлар сақланади.
Термиздан Тошкентгача борадиган "Катта ўзбек тракти" бўйлаб юрсангиз, Термиздан Шаҳрисабзгача йўлл ёқасида Сайробдаги булоқлардан чиқаётган ширин сув ичиш амри маҳолдир. Кейинги вақтларда Сайроб булоқлари таркибида қанд, буйрак, ошқозон. ўт касалликларига жуда фойда берадиган элементлар борлиги аниқланди. Халқ ўша булоқлардан фойдаланиб деҳқончилик билан шуғулланади. Томорқаларда буғдой, арпа, маккажўхори, картошка, помидори, зиғр, кунжут каби сабзавотлар экади. Сайроб боғларида олманинг ўнлаб навлари, анор, беҳи, нок, гилос, бодом, олхўри, анжир, ўрик, ҳурмо, ёнғоқ, тутнинг бир нечта навлари, турли хил узумлар, цитрус мевалари экилади, қурилишбоп дарахтлар - ткракнинг бир нечта навлари, тол дарархлари. Аҳоли тоғ олди тоғда лалми деҳқончилик билан шуғулланиб, нўхат, буғдой, арпа, озиқабоп беда экишади. Сайроб тоғларида шифобахш ўсимликлар, ёввойи дарахтлар, буталар жуда сероб. Буларга исириқ, ровоч, сассиқ коврак (роба), аччиқ бодом. жийда, туғдона, заранг, арча, ирғай, учқад, писта, бўйи модорон, чучук мия, қонтепар, лола, наъматак, рўян, отқулоқ, ялпиз, зира, қўзиқулоқ, сақам, бодонча, шувоқ, анзур, пиёз, айиққулоқ, гулхайри, андиз, кийик ўти, исмалоқ, ипор, қоқи ўт, дўлана, олмурод, оқ каррак, банги девона, ит узум, барги зўф ва бошқаларни мисол келтириш мумкин. бу доривор ўсимликларнинг бирининг илдизи, бирининг брги, бирининг гули, бирининг поясидан фойдаланиш мумкин. Шунингдек, шифобахш мумиё ҳам бор. Сайробликлар уста чорвадор ҳам ҳисобланади. Йирик шохли моллар, қўй, эчки, йилқи, парранда кўплаб хонадонларда мавжуд. Кўпкарида иш берадиган эллик-олтмиш бош зотли отлар бўлган. Туркманимтон, Тожикистон Республикаларида донғи кетган отлар Танка, Чағир, Гаждум, Калта, Жийрон қашқаларни мисол келтириш мумкин. Сайроб иккита катта даҳадан иборат. 1 - Арраболо, 2- Аррапойин. Бу ном қишлоқнинг ўртасидан ажратиб турувчи калод (тошдан иборат қиррали тепалик) мавжуд бўлиб, шунинг номидан олинган бўлиши мумкин. Арраболода яшовчи ҳалқни Нимдаҳа дейишади. Нимдаҳа учта катта уруғга бўлинади. 1-Авлоди Мардон (Аталиқ, Эрназари, Ғилдир) 2- Авлоди Келдик (Валиги, Нодирхони, Бурхони, Боқиги) 3-Майда Уруғ (Наими, Камоли). Аррапойинда яшовчи ҳалқларни Турконий деб номлаган. Улар иккита катта уруғга бўлинади. 1-Етти Уруғ (Хасан, Шодин, Ортиқ, Нафас, Амак, Қози Хўжанзари) 2-Авлоди Арбоб (Хайити, Дўстбойи, Бекмаҳмади, Ражабий). Сайроб булоғи бошланишида битта бўлиб, Сайроб сойи Шеробод дарёсига қуйилгунча яна юзга яқин булоқлар мавжуд. Масалан Чашми Чинор, Чашми Шокир, Чашми Арра, Чашми Муҳиддинбобо, Чашми Сафеди, Чашми Обиза, Чашми Пойин, Чашми Дўк кабилар шифобахш хусусиятларга эга. Сайроб сойининг узунлиги 8 км бўлиб, унинг ҳар иккала соҳилида 19 та ариқ қазиб чиқарилган. Ҳар бир ариқ сойдаги барча сувни маҳкам боғлаб олишади. Яна бир неча сойдаги барча сувни маҳкам боғлаб олишади. Яна бир неча метрдан кейин янги ариқ пайдо бўлади. Сайроб сойининг ўнг томонида қуйидаги ариқлар мавжуд: Жўйи Боло, Жўйи Мена, Жўйи Кабути, Жўйи Калличамбул, Жўйи Пайкуп, Жўйи Кўриқ, Жўйи За, Жўйи Шаршара, Жўйи Шолипоя, Жўйи Тутисия, Жўйи Гармоба, Жўйи Калони, Обгир, Жўйи Кайирмайи. Чап томонидан Жўйи Хазоржол, Жўйи Сафеди, Жўйи Гўрзор, Жўйи Калимушкир, Жўйи Қайирма, Жўйи Мунчоқ. Сайробда жами 27 та гузар мавжуд. Улар қуйидагилар: Илолиқ, Кабути, Ганда, Қапчиғай, Узун дара, Шўрак, Тавсак, Чинор, Пай Кўп, Калли Қўрғон, Даўти Ҳисор, Ганда булоқ, Қизил жар, Қудуқча, КАлли Мушкир, Обгир, Мунчоқ, Бодомчили, Калла Гўрзор, Заллиқ, Тайи Пул, Хазор Жол, Талаш, Жилли Камар, Гирт Камар, Сафеди, Шаршара. Сайроб сойида бошқа бир нечта сойлар мавжуд. Уларда фақат баҳор ойларида сув оқади. Буларга Сойи Қарқғут, Сойи Қапчиғай, Сойи Парч, Сойи Луҳ-Луҳ, Сойи Гирд Камар, Музакаш, Сойи Залиқ, Сойи Говкуш, Сойи Ганда Булоқ, Сойи Сангоба, Сойи Чилгаз Ота, Сойи Бодомчилик, Сойи Чўғдалиқ, Сойи Илолиқ. Сайробдаги Сувсиз тоғ ён бағриларида тўртта катта дара мавжуд. Булар Хасани боли, Зумрад, Парч. Илолиқ. Бу дараларнинг иккитасида. яъни Парч ва Илолиқда дастлаб сайробликлар яшаган. Парч дарасида Турконий ва Арбоб авлодлари, Илолиқда Нимдаҳа авлодлари яшаган.
Айтишларича қадим замонларда ҳам Сайроб жуда обод бўлган. Ўтмишда бу ерда работлар, карвон саройлар, масжидлар кўп бўлган. Мустақиллик шарофати билан САйроб қишлоғимизда иккита жомъе масжиди қурилди. Арраболода Баҳромхон эшонбобо номида жомъе масжиди қурилди. Аррапойинда 1991 йил Ийд-Қурбон рамазонидан кейин "Сайроб" жомъе масжиди қурилди. Масжиднинг қурилишида Файзихон. Хўжа бобо, Хайдархон, мулло Иброим, мулло Чоршанби, усто Чорибой, мулло Қодир, усто Абдуназар, мулло Абдувоҳидлар жонбозлик кўрсатдилар. "Сайроб" жомъе масжиди биринчи бўлиб Авазов мулло Абдувоҳид азон айтганлар. Масжид қурилишида Ургутлик усталар ҳам алоҳида жонбозлик кўрсатиб ишладилар. Масжид Термизликлар, САйробликлар, Етти уруғ ва авлоди Арбобларнинг сайи-ҳаракатлари билан ишга туширилди. "Сайроб" жомъе масжидининг дастлабки имоми Муҳаммадихон эшонбобо эдилар. Кейинги йилларда имом Қаршиев Саттор иш фаолиятини олиб бормоқда. Масжид 2002 йил 28 сентябрда Адлия вазирлигининг №75 қарорига асосан рўйҳатдан ўтиб, юридик мақомига эга бўлган. Сайроб қишлоғидаги "САид Баҳромхон" жомъу масжиди, 1992 йил 2 декабрь Сурхондарё вилоят хокимлиги Адлия бошқаруви №34 қарори асосида юридик мақомга бўлди. Ушбу масжидни куришда саҳоватпеша инсонлар Арслон ҳожи, Абдужаббор Хасанов, Қорабек Сармонов, Авлиёқул Муродов, Бўрон бобо Султонов, Чоршанбе ҳожи Эсанов, Тўрамурод Бозоров, Комилжон Баҳромовларнинг хизмати ҳам беқиёсдир. Бундан ташқари масжид барча сайробликлар: Мардон, Кедик, Келдик майда уруғларнинг сайи-ҳаракатлари билан амалга оширилди. Дастлабки масжида Алихон ҳожи Муллаев имом этиб тайинланди. Айни пайтда масжидда Ўрал Алимов имом-хатиб, Ноиби Фозилхон Баҳромовлар фаолият олиб бормоқдалар. Манбаларда ёзилишича саҳий одамлар ҳалол меҳнат туфайли топган пулларидан ҳайр-эҳсон қилишлари сабабли шаҳидлар, ҳожилар, ҳатто олимлардан илгарироқ жаннатга кирар эканлар. Бу ҳикматдан хабардор бўлган тадбиркор, ишчан, саҳий, қўли очиқ савобталаб Алламуродов Ҳайитали "Сайроб" жомъе масжидини замонавий қилиб қайта қуриб берди Унинг қилган ишларида бутун Сайроб аҳли миннатдор бўлди.
Сайроб қадимдан ўз маданияти, тарихига эга. Олимлар шоирлар, ҳожилар, Мударрислар юрти бўлиб донг таратган бир азим гўшадир. Ҳақиқатдан ҳам Сайробликлар орасида биринчилардан бўлиб Мулложон Эркаев (1910-1996) Педагогика фанлар академияси академеги, тарих фанлари доктори (1964), профессор (1963 йил Тожикистон республикаси). Муллажон Эркаев Сурхондарё вилоятидаги биринчи академик ва профессордир. Термиз давлат университети рус адабиёти факультети декани доцент Панжиев Нормаҳмат. Тожиева Насиба филология фанлари номзоди (2003) ва бошқалар. Қадимий Сайробда Сталин номли колхозда Каленин номли 41-мактаб ташкил этилди. Дастлабки мактабда Дарбандлик, Бойсунликлар устозлик қилганлар. Кейинги йилларда Сайроблик ёшлар маориф соҳасида самарали иш олиб бораяптилар. 1998 йил сентябрь ойида 41-мактаб 3 қаватли қилиб ҳозирги замон талабларига мослаб қурилди. Ушбу мактабни қуришда Сайроб ҳалқининг мард, ишбилармон тадбиркори Маҳматқулов Ҳайитқул жонбозлик кўрсатди. Орадан бир қанча вақт ўтмай Сайробдаги Каленин жамоа хўжалигида Каленин номли 21-мактаб қурилди. Мактаб Калли Гурзор гузарида қурилди. Мактабда дарбанлик Бобозода, Нарзуллозода, Бобоев Эшдавлат билим берган. Кейинчалик Рахимқулов Примқулбой, Нуралиев Холмуродбой, Хомидов Саидмаликхон, Сариқулова Маҳтоб ва бошқа устозлар ёшларни саводхон бўлишига ўз хиссаларини қўшганлар. Кейинчалик Сайроб ҳалқининг кўпайиши натижасида Обгир, Мушкир, Қизилжар, Тайикул, Кали сафеди, Шаршара, Залиқ ҳалқининг инобатга олиб, Тайиқул гузарида Акабоев Абдуқодир раҳбарлигида 23-умумий ўрта таълим мактаби қурилди. Мактабда биринчилардан бўлиб ўз иш фаолиятини қуйидагилар иш бошладилар. Акабоев Абдуқодир, Абдураҳмонов Абдусалом, Абдурахимов Нуриддин, Сатторқулов Сидиқ. Мусаев Турдихон, Шаропов Абдуқодир, Жабборов Сариқул, Шамсиддинова Гулбаҳор, Раҳимқулов Абдумурод, Хўжамқулова Мастура, Раҳимқулов Умарқул, Хўжамқулов Жуманазар ўқитувчилар дастлаб иш бошлаганлар. Мактабимизни 2008 йилда замонавий қилиб қайта қурилди. Сайроблик устозлар ҳамма вақтда ватаннинг тараққиёти учун жон фидо этишга, фарзандларни тарбиялашга тайёр. Қадимги даврдан ҳозирги куегача Сайроблик илм-тафаккур. маърифат фидойилари ватан. жамият ривожи, санъатимиз тараққиётига муносиб ҳисса қўшиб, мамлакатимиз юкасалиши, унинг ривожланиши йўлида хизмат қилиб келдилар ва келмоқдалар.
Ҳаммага маълумки, инсон саломатлиги энг олий неъматдир. Тарихдан маълумки, Бойсун беклиги Бухоро амирлигининг энг чекка ўлкаси бўлиб, бу ерларда бирорта ҳам тиббиёт муассасаси бўлмаган. Ерли ҳалқлар касал ёки бетоб бўлиб қолса, табибга, қушночларга, кирначиларга, айримлари эшонларга мурожаат қилганлар. Улар асосан ота-боболари қўллаган усуллари билан даволаганлар. Сайроблик ҳалқ табиблари ҳам синган, чиққан, яраларни, баъзи касалликларни ўз усуллари билан даволаганлар. Умуман Сурхондарёда 1924 йилда Термиз шаҳрида биринчи шифохона очилди. Бойсун ва Дарбандда 1925 йил амбулатория ташкил этилди. Сайробда биринчи тиббиёт муассасаси 1966 йилда иш бошлаганлар. бунда биринчилардан бўлиб Абдуҳалим Ғаниев (Самарқанд) бош шифокор бошчилигида 1967 йилга келиб Зуҳра Мисирова бош шифокор билан иш бошлади. Ўша йили биринчилардан бўлиб Сариқулов Раҳмон, Халимов Жўрақул, Нуралиев Нормаҳмат, Тўхтамуродов Абдусалом, Шотўраев Мерганлар иш фаолиятини бошладилар. Мустақиллик туфайли 2007 йил қишлоқ оилавий поликникага айлантирилиб, тез тиббий ёрдам шаҳобчаси ташкил этилди. Мустақиллигимиз туфали замонлар ўзгариб, турли бунёдкорлик ишлари амалга оширилди. Шундай ишлардан бирини "Етти уруғ" вакили тадбиркор, ишбилармон очиқ қўлли, саҳий бўлган Алламуродов Ҳайитали 2011 йили Сайробдаги шифохонани қайта қуриб берди. Касалхонадаги барча турдаги замонавий асбоб-ускиналар, шунингдек. тез тиббий ёрдам "Дамас" русумли автомашина билан таъминланди. Ҳар бир табиб ўз йўналиши бўйича ишлаган. Масалан, Соқи палвон оғир хасталиклари, яъни. куйдирги (сўз-сўзак) касаллигини даволаш усулини мукаммал билган. жуда кўплаб одамларнинг ҳаётини сақлаб қолишга муяссар бўлганлар. Сайроб тоғли ҳудуд бўлганлиги учун кўплаб одамларни илон, чаён, бийлар чаққанда мулло Ҳасан дуо ўқиб тузатганлар, одамларга наф келтирганлар. Сайроб тоғларига кўплаб гиёҳлар инсон саломатлиги қай бири қайси дардга даво эканлигини ҳамма ҳам билмайди, Бу гиёҳлардан турли хил дорилар тайёрлаш, ана шундай гиёҳлар тайёрлайдигин табибимиз бор. Момо Бибиой табиб момомиз гулизанона ёки гулиалман каби касалликларни даволаганлар. Кейинчалик у кишининг ишини момо Бойсуни давом эттирмоқдалар. Авлоди Келдикидан чиққан момо Парда эса оёқ, қўллари синганларни даволаганлар. У киши ҳам жуда кўпларни даволаганлар. Ҳаттоки бир нечта қовурғаси синган одамларни даволанган. Қадимги боболаримз, момоларимиз ҳар қандай касалликларни турли хил усулларда даволаганлар. Кимдир алас қилган. темиракни даволган, аёлларга доялик қилган ва бошқа касалликларни даволаган.
Тўй маросимлари: Сайробни қадимий ва кўҳна ўлка деб таърифлайди. Шундай экан, Сайробда ўзига яраша тўй маросимлари бор. Тўй маросимлари инсонларни ёр-биродарлар, қариндош-уруғ ва дўстлар бир-бирлари билан борди-келди қилиш учун энг яхши фазилатлардандир. Тўй маросимлари Сайроб, Панжоб, Дарбанд қишлоқлрида деярли бир ҳил бўлиб ўтади. Келин тўйларида алоҳида эътибор берилади. Икки ёш ҳаётини боғлаш ниятида совчиликка борилади. Совчиликка яқин қариндошларидан икки киши келин уйига бориб, уларнинг розилигини олади. Кўпинча бу вазифани эркаклар бажаради. Совчилар келин уйига яна бориб "Нон ушатиш", яъни "Нон шиканон" маросимини ўтказадилар. Нонни ёши улуғ кишилар синдиради. Қўни-қўшниларга тарқатилади. Кейин "Тўй табоқ" маросимини ўтказадилар. "Тўй табоқ"да ҳозирги вақтда 4 та қўй, 20 та кўрпалик, 20 хил кўйлаклик мато, 6 та пойафзал, тилла-тақинчоқлар, қалин пули. 150-200 кг пахта. 1 халта ун, 1 халта гуруч, мой 4-5 яшик мевалар юборилади. Куёв томонидан 15-20 киши қуда бўлиб боради. Удумларга кўра куёвга сўйилган қўйнинг бир пути совға-саломлар қилиб қайтирилади. Борган қудаларнинг ҳар бирига тоза матолар берилади. Ий-Рамазон ойларида келинга алоҳида совғалар берилади. Буни эса "Ҳайитлик маросими" дейишади. Ийд-Қурбонда битта қўй, кийим-кечак, ҳар ҳил мевалар, Йид-Рамазонда 6 та қатлама, кийим-кечаклар совға қиладилар. Кейин совчилар тўй кунини белгилаб, "Фотиҳа тўй"ни ўтказадилар. "Фотиҳа тўйи"га барча қариндош-уруғлар, қўни-қўшнилар, таниў-билишлар тўйга таклиф этилади. Куёв жўралари билан келинни олиб кетиш учун келади. Келин чиққунча, ўзига яраша урф-одатларимиз бор. Келинни отаси оқ пахта билан бошини силайди. "Йўлинг, бахтинг оқ бўлсин" деб дуо қилади. Чимилдиққа куёвни таклиф қиладилар. Куёв келиннинг оёғини босади. Аммалари келинга ойна кўрсатади. Иккаласининг ҳаёти ширин ва тотув бўлсин деб шарбат суви ичирилади. Келин ва куёв ёр-ёр ўстида ўз уйидан чиқарилади. Ёши улуғ кишилар дуо беради. А.Кисляконинг "Сайроб тожиклари" этнографик рисоласида келин кўриш урф-одатларини қуйидагича таърифлайди. Куёв келинга қуйидаги миқдорда қалин берган, 50-50 қшй. эчки, 5-6 та ҳалта буғдой, турли-туман матолар беришган. Келин томонидан жез тайёрланган. Улар қуйидагилар бўлган: 3 та гилам, 5 та кўрпа, 2 та намат, 2 та пўстаки ранги, 9 та ёстиқ, 2 та бўғжома, 1 та марфаж, 1 та сандиқ, ҳар ҳил идиш-товоқлар, 10 та ойна ҳалта. 15 та кўйлак. 10 та рўмол, 1 та шойи пешона бандак, 4 та камзуллар берилган. Бундай тўйлар ўтган асрнинг 50- 60 йилларида ўтган. Ҳозирги кунда бу урф-одатлар замонавийлашган. Келин фарзандли бўлса, унинг ҳам ўзига яраша удумлари, маросимлари бор. Буларга "Гавора бандон" яъни "Бешикка боғлаш" удумлари бор. Удумга кўра ёши улуғ онахон чақалоқни бешикка боғлайди. Унинг ўзига яраша расм-русумлари бор. Кейинги удум чақалоқнинг чилласи чиққанда "Чилла гўрўзон", яъни "Чилла қочириш" удуми бор. Суннат тўйлари: ҳаммага маълумки суннат тўйи мусулмонлар учунэнг яхши анъаналардан биридир. Тўйга тайёргарлик кшриш ўғил фарзанд туғилганда, токи унинг ёши тоқ бўлгунча тўйга тайёргарлик кўрилади. Сайробликлар қадимда бу тўйга ўзгача тайёргарлик кўришган. Тўй тараддуди бошланиши билан тўй эгаси ўз оқсоқолига айтади. Оқсоқол тўй масалаларини учун ҳамм оғайниларни (амак маслаҳатга) чақириб, қилинадиган ишларни келишади. Кейин уруғ оқсоқолларини кенгашиб, тўй кунини белгилайди. Ҳамма амакилар йиғилиб, ўтин тайёрлайдилар (саксоқул, ғўзапоя, шувоқ, тол тўплайдилар). "Орд покунон" - ун тозалаш, нон пишириш маросими 5-6 кун давом эттирилади. Бунда аёллар, эркаклар кеча-кундуз нон пиширадилар. Кейинги маросим оши кенгаш тўйининг бирини куни бошланади. Бунда оғайнилар тўй ькуни ким нима иш қилиши тайинланади. Оқсоқол тўй ўтишини назорат қилади. Сайробдаги тўйларда узоқдан келган меҳмонлар чавандозларга, полвонларга улуш тарқатадилар. Кўпкари учун алоҳида совринлар тайёрланади. Сигир, қўй, эчки, туя, турли хил гиламлар, тилла тақинчоқлар, меҳмон келдилар тайёрланади. Кўпкарини ота уруғидаги оқсоқол боковул бўлади. Она томонидаги оқсоқол ҳуржин бардор. Олишда уруғнинг боковуллари ёрдам беради. Тўй тарқайдиган кун эса ҳар бир хонадонда неча киши бўлса. битта нон. ноннинг устига бир капгир палов берилади. Шунингдек, яқин қариндошларга бир кийимлик мато, эркакларга тўн берилади. Ўша куни уста чақириб. болани суннат қиладилар. Суннат қилинган болага оғайнилари пул беради. Оқсоқол тўй якунида ҳамма хизмат қилган оғайниларни бир жойга тўплаб алоҳида миннатдорчилик билдиради. Ҳар бир хизмат қилган одамга алоҳида сарпо берилади. Оқсоқол тўйни якунлаб, ҳаммага дуо бериб тўйни якунлайди. Ном гузарон маросими: бу маросим асосан Сайрб, Панжоб,Дарбанд қишлоқларида учрайдиган қадим ота-боболаримиздан қолган бир урф-одатдир. Айнқиса, сайробликлар бу маросимни жуда эъзозлайдилар. Агар ўғли қиз ёки ўғил фарзандли бўлса, отасининг ёки онасининг исмини қўяди. Бу чақалоққа алоҳида эътибор берилади. Унга алоҳида ҳурмат кўрсатилади. Баъзи бир хонадонларда аввал ўтиб кетган яқин қариндошларнинг ҳам исмини қўяди. Фарзанднинг ёши улғайгандан кейин, унинг исмини яъни, "ном гузарон" маросими ўтказилади. Тўйга энг яқин қариндош-уруғлар, қўшнилар таклиф этилади. Келган меҳмонларнинг ҳар бири совға олиб келади. Наврўз байрами: Ўрта Осиёнинг энг қадимий байрами Наврўздир. Сайробликлар ҳам Наврўзни алоҳида нишонлайди. Деярли барча хонадонларда сумалак тайёрланади. Маҳаллаларда ҳатто сайллар ўтказилади. Сайлда кўпкари, кураш, пойга, қадимий урф-одатлар орқали нишонланади. Ҳар хил таомлар тайёрланади. Байрамда кўплаб инсонлар худо йўлига таомлар тарқатади. Жумладан, Нормаҳмат Ҳожи амакимиз кўпинча "Шодлик" ошхонасида ёки уйларида халққа ярма таомларини худ йўлига тарқатади. Маҳаллаларида ҳамсоялар биргаликда ярма таомларини тайёрлаб, элу ҳалққа худо йўлига эҳсон-садақалар қиладилар. Наврўз байрами қадимий урф-одатлар билан нишонланади. Баҳорий кайфиятда кўпчилик инсонлар шеърлар битадилар. Жумладан, қизимиз "Она қишлоғим" ҳақида шеърлари.
ОНА ҚИШЛОҒИМ
Меҳрибон ҳалқингни кўргим келади,
Чанг кўчангни кучгим келади.
Халимингдан тотгим келади, Булоғинг сувидан ичгим келади Мойчечаклар тергим келади, Баҳорингни кучгим келади. Шаҳарни бутгил ташлаб, Сайробимга қайтгим келади.
Шаҳардан топмадим меҳру боғингни, Қора қозонингдан овқат егим келади. Чиройли бўлса-да шаҳарни ташлаб, Чанг кўчангга қайтгим келади.
Тупроғингни ўпгим келади, Тузингдан бир тогим келади. Ҳеч бўлмаса ўлгандан сўнг, Тупроғингда ётгим келади.
Мотам маросимлари: Сайроб ҳалқининг ўз урф-одатига кшра марҳумга алоҳида ҳурмат-иззат кўрсатилади. Марҳумнинг жон бериш арафида турганида унга "Ёсин" сураси ўқитилади. Жон чиққандан сўнг маййитни мулойимлик билан ияги остидан бошлаб тепа томонга қараб тортиб оҳиста боғлайди. Боғланган киши "Бисмиллаҳи ва аъла миллати Расуллуллоҳ" дейди. Маййитга хушбўй нарсалар сепиб, қўл ва оёқ бўғимларини биргаликда боғланади. Сайробликлар маййитни иккита сандиқ устига тоза-озода кийинтириб қўядилар. Устига тоза мато ёпилади. Мотам маросимида йиғи, айниқса, марсия айтиб йиғлаш алоҳида ўрин эгаллайди. Дафн кунида эркаклар ва аёллар баланд овозда дод солиб йиғлайдилар. Қадимда Сайробликлар ҳам садр туриб йиғлаганлар. Бу марҳумни кўмиш олдидан аёлларнинг садр тушиш Зардушттийликка хосдир. Маййитнинг ёнига, атрофига, хотин-қизлар сочларини ёйиб, бошларини яланг қиладилар, белларини боғлайдилар, садрга кирадилар. Юзлари тирналган аёллар жўр бўлиб, дод-войлаб йиғлайдилар. Ҳамма чап ва ўнг томонга бурилиб, қўлларини вазминлик билан қимирлатадилар. Садр уч-тўрт соат давом эттирилган. Буларнинг ҳаммаси дахшатли манзара ҳосил қилган. Бу манзара қабр бошида ҳам давом эттирилган. Ҳозирги вақтда бундай урф-одатлар йўқолган. Дафн маросимини ҳар бир уруғнинг оқсоқоли бошқаради. 1. Тобутни тайёрлайди. 2. Жанозага чақирувни тайинлайди. 3. Маййитни ювиш кишиларни тайинлайди. яъни, эркак кишига ота уруғдан уч киши, она уруғидан икки киши тайинланади. 4. Маййитни ювиш учун ишлатиладиган қозон, 2 та офтоба, янги коса олиб келинади. Кафан учун 25 метрлар чамаси оқ сурп керак бўлади. Маййитни ювиш фарзи кифоядир. Маййитни ювувчи одам таҳоратли бўлиши керак. Маййитнинг кийимларини ечиб, аврат жойларини ёпиш керак. Намозга қандай таҳорат олинса, шундай таҳорат қилдирилади. Илиқ сув билан яхшилаб, аввал ўнг томонини, сўнг чап томонини ёнбошлантириб ювилади. Маййитни уч марта ювиш суннатдир. Маййитни кафанлаш мусулмонлар зиммасидаги фарзи кифоядир. Маййитни кафанга ўраш: 1. Эркаклар учун аввал лифофани ерга ёйиб, сўнг унинг устига изор ёйилади. Маййитни дастлаб қамис ила ўраб, ёйилган лифофа ва изор устига қўйилади. Изорни аввал чап томондан, сўнг ўнг томондан ўралади. Лифофа ҳам шундай ўралади. 2. Аёл киши учун ҳам лифофа билан изор ёйилади. Сўнг жасадни изор устига қўйиб, қамис кийдирилади. Сўнг изор ва лифофа билан ўралади. Кафан очилиб кетмаслиги учун ўртасидан ва оёқ билан бош томони латта билан боғланади. Маййитни бўғжомага ўраб жаноза ўқиш тайёрлайдлар. Сайробликлар икки хил қабр ковлайдилар: лаҳад ва ёрма. Қадимда Сайробликлар яъни марҳумнинг яқин кишилари мотам рамзи сифатида кўк рангли кийимни унинг йилигача кийилган.
Марҳумни хотирлаш билан боғлиқ етти, қирқ, йил оши ва Ийд-Рамазон ҳамда Ийд-Қурбон билан боғлиқ маросимлари анча ихчамлаштирилди. Ўтганларнинг оҳирати обод бўлсин. Омин!
Сайроб қишлоғида пирларимиз, эшонларимиз яшайдилар. Нимдаҳа уруғининг пирлари Шайх Шибли авлоди асли Қаршида яшаган. Ўғиллари Оппоқ Эшон, у кишининг ўғиллари Саид Маҳсум Абдуқодирхон Эшон боболардир. Турконий уруғининг пирлари Шахризабзлик Шайх Шамсиддин Кулол авлодларидир. Ислом динида пир муридлик одати ҳам мавжуд. Пир муридлик Кавказда, Ўрта Осиёда урф бўлган мусулмонлар энг обрўли, билимли, Бир пайтлар бизларининг ота-боболаримиз Шамсиддин Кулол ҳазратларининг уруғларидан бўлган эшонбоболарни уйларига таклиф этганлар. Ўша эшонбоболар Ислом дини, шариат қонунларидан ваъзлар айтиб, китоблар ўқиб берганлар. Эшон-пир келган уйда қўй сўйилиб, қирқ-эллик киши тўпланиб, уларнинг панд, насиҳатларини эшитиб ўтиришарди. Юқорида айтилган пирларимиз Сурхондарёда Дарбанд, Сайроб, Панжоб қишлоқларида ҳам пирлар ҳисобланади. Ҳозирги пайтда ҳам ҳурмат қилинади. Яқин йилларда пирларимиздан Боқихон Эшонбобо жуда ҳурмат-эътиборга эга бўлганлар. Бугунги кунларда ҳам у кишининг фарзандлари, набиралари ҳам билимли, диёнатли, обрўли кишилар ҳисобланадилар. Пирларимиз шажараларини тузиб чиқдик. Улар ҳақида кейинги сатрларда кўрсатиб ўтамиз. Пирларимизнинг бош бобоси Шайх Шамсиддин Кулол ҳақида қуйидаги маълумотларни келтирамиз. Кўҳна Насафга қадимда олий насаб ҳисобланган кишилардан бири Мир Саййид Шамсиддин Фаххур (Кулол)дир. "Темур тузуклари" китобида: "Самарқанддан чиққанимда олтмиш отлиқдан бошқа бир киши ҳам менга эргашмади. Шундан билдимки ўйлаган кенгашим хато бўлмаган экан. Ўша тоғда бир ҳафтача кутиб ётдим, бир киши бўлса ҳам бизга келиб қўшилмади. Шунинг учун кенгаш тузиб, Бадаҳшон тарафга ўтиб, у ернинг шохлари билан қўшилишга қарор қилдик. Отланиб Амир Кулолнинг ҳузурига бордим. У зот менга Хоразмга боришимни буюрдилар. Менга зафар тилаб фотиҳа ўқигач, кетишимга рухсат бердилар. Саййид Амир Кулолнинг хизматларидан чиққанимда, ҳаммаси бўлиб олтмиш отлиқ менга ҳамроҳлик қиларди", дейилади. У Амир Темурнинг отаси Амир Тарағайнинг ҳам пири бўлган. Мир Саййид Шамсиддин Кулол ҳақида яна француз профессори Марсель Брион ўзининг "Мен ким, соҳибқирон-жаҳонгир Темур" асарида: "Шундан сўнг, Амир Кулол меҳрибонлик билан катини бошимга қўйиб: "Эй, давра аҳли. Қаранг, бу йигитнинг пешонасида бир нур балқиб турибди. Унинг келажаги порлоқ. У бурун ўтган буюкларига насиб этмаган улуғликка эришади. У пайт эҳтимол тириклар сафида бўлмасман. Илло, сизларнинг аксарингиз Темур номи дунё бўйлаб шуҳрат қозонганига гувоҳ бўласиз!" деди, ...Бу воқеа хижрий 752 (милодий 1352-1353) йилда содир бўлган. Амир Кулол менинг келажагимни башорат қилди. Аммо ўша маҳал бу башорат амалга ошади, деган ҳаёлдан йироқ эдим. Уйга қайтгач, бу ҳақида отамга сўзлаб бердим. Отам уни жиддий қабул қилди. Амир Кулол улуғ инсон эканини айтиб, нимани буюрган бўлса, айтганидек бажаришим лозимлигини таъкидлади. Мен худди айтганидек бажардим. Самараси, мана, кўриб турганингиздек -- бутун жаҳон ҳукмдориман!" деб ёзади. Соҳибқирон Амир Темурга Шайх Шамсиддин Кулол маънавий устозлик қилган, унга кўп масаҳатлар берган. Шу сабабли, соҳибқирон Амир Темур, "Салтанатда қўлга киритган барча нарсам ва мустаҳкам маконларни фатҳ қилишимнинг ҳаммаси Шамсиддин Кулолнинг дуоси туфайлидир." дейди. Шайх Мир Саййид Кулол Темур Самарқандда Мовароуннаҳр тахтига ўтирганидан етти ой ўтгач, 1370 йил 28 ноябрида оламдан кўз юмади. Маълумотларга кўра. Мир Саййид Шамсиддин Фаххур Кулолнинг қабри Шаҳрисабздаги "Кўк Гумбаз" масжиди яқинида бўлган. 1374 йили Соҳибқирон Амир Темурнинг фармони билан Амир Тарағайнинг жасадиини кўчириб жойлаштириш мақсадида гумбазли иморат барпо этилади. Бу мақбарада Амир Тарағай ва унинг пири Мир Саййид Шамсиддин Фаххур (Кулол) жасади бошқа қабристондан кўчириб, дафн қилинади.
Боболаримиз тарихи биз учун сабоқдир.
Боболаримиз "Ҳар бир киши етти пуштини билиши шарт " дейишади. Бу эса шажарани билиш демакдир. Шажара --- маълум бир уруғ-авлодларнинг келиб чиқиши ва қариндошчилик даражасини изчиллик билан кўрсатувчи рўйҳат маънони англатади. Ушбу шажарани тузишда Сариқул бобо, Хўжақул бобо, Маҳаммадқул бобо. Ҳамроқул бобо, Хўжамқул бобо, Тўрабой бобо, Чоршанби бобо, Жумақул бобо, Абдулло бобо ва бошқалар ўз фикр-мулоҳазалари билан иштирок этишган. Хасан авлодининг бош бобоси Мирзо Хасан Бухорода Аштархонийлар Абул Файзхон девонасида мирзолик қилган. 1753 йил Бухорода Аштархонийлар ҳукмронлиги тугатилиб, ўрнига манғитлар сулоласи тўла ҳукмронлиги бошланади. Бу ишни Манғит уруғи амири Муҳаммад Раҳимбой амалга оширган. Ана шу ҳукмдор марказий ҳокимиятга бўйсунишни истамаган, қабилаларни кўчириб юбориш сиёсатини олиб борган. Жумладан, Бурқут, Қипчоқ, Етти уруғ, Бахрин, Жуз, Кенагаз, Сарой ва бошқа уруғларни Бойсун, Шеробод, Денов беклиги ҳудудларига кўчирилган. Эҳтимол, ўша пайтларда Мирзо Хасан ўз оиласи билан Сайроб қишлоғига келиб қолган. Айтишларича, бош бобомиз ўғиллари Исомиддин, Қудрат, Бердиназарлар билан Парч сойининг ташқаридаги Пайкўп тепалигида яшаган. Ҳозирги Пайкўп гузари бош бобомиз яшаган асосий жой бўлган. Хасан уруғи ҳозирги пайтда икки мингга яқин кишини ташкил қилади. Мирзо Хасаннинг катта ўғли Исомиддин бўлиб, унинг учта ўғли бўлган: Абдуқодир, Абдурозиқ, Абдуҳолиқ. Абдуқодирдан фарзандлари Темуровлар; Абдурозиқдан фарзандлари Маҳмадраҳим, Қўшша Ҳаким, Жўра Ҳаким, Тўра Ҳаким, қизлари эса Жарқин, Зулҳумор, Ўғлон, Кенжалар; Абдуҳолиқ фарзандлари иккита Абдунаби, Маҳматнаби бўлиб бугунги кунда уларнинг авлодлари Тожикистонда яшамоқда. Қудрат Мирзо Хасаннинг икки ўғли, бир қизи бўлиб, ундан Қурбонназар, Саъдулло ва Мастура бўлган. Қурбонназардан битта ўғил Тошназар ва ундан бир ўғил Бекназар, ундан Каримназар, ундан Норқул ўғли бўлган. Саъдуллодан Эшназар, унинг ўғиллари Абдулло, Насрулло, Саъдулло ўғиллари бўлган. Қудрат бобонинг қизи Мастура келажакда Чоршанби Аминга турмушга чиқади. Мирзо Хасаннинг учинчи ўғли Бердиназар бўлиб, ундан иккита ўғил Чоршанби ва Худойберди бўлган. Худойберди вояга етмай вафот этган. Чоршанби Аминдан саккизта ўғил, тўртта қиз (учта хотинидан): 1. Турсуной момодан Турсунбой, Тўрақул ўғиллари, Қурбоной қизлари бўлган.
2. Мастура момодан Бердиназар, Жума Ҳожи, Хасан Ҳожи, Хўжамқул ўғиллари, Хонбиби, Ойбиби, Зоро қизлари бўлган. 3. Чоршанби Амин 70 ёшида Рўзиой исмли аёлга уйланиб, Шамсиддин, Ғиёсбой ўғиллар кўрган. Исомиддин бободан қолган фарзандлар ўша даврда ҳам, ҳозир ҳам элнинг корига иш берган кишилар бўлиб етишган. Булар орасидан илмли кишилардан мулло Холдор, мулло Авазлар, улар ҳам диний, ҳам дунёвий билимларни мукаммал эгаллаган. Бедил,Сўфи Оллаёр, Навоий, Фирдавсий, Саъдий каби шоирлар ижодидан яхши хабардор бўлиб, уларнинг шеърларини ёддан айтиб бера олган. Қудратбобонинг фарзандлари орасидан Саъдулло бобомиз мулло бўлган. Бу авлоднинг Эшназар, Абдулло, Насрулло исмли ўғиллари бўлган. Улар жуда довюрак, жангари бўлиб, агар сув боғласа юқоридагилар "Сувни ким боғлади" сўраса, шулардан бири боғлаганини эшитса, ҳеч ким боғлай олмаган. Бердиназар бободан қолган фарзандлари орасида Чоршанби Аминни алоҳида кўрсатиб ўтиш лозимдир. Чоршанби Амин отасидан эрта ажралиб, олдин Исомиддин, Қудрат боболари қўлида тарбия топган. Улар Чоршанбини ҳалол, тўғри сўз, инсофли, диёнатли инсон бўлишига катта ҳисса қўшганлар. Натижада бобомиз 16-17 ёшларида ҳар томонлама мукаммал инсон бўлиб етишади. Айтишларича, Чоршанби Амин бобомиз кенг елкали, полвонсифат, чиройли, узнли бўйли, кўркам бўлганлар. Чоршанби Амин бобомиз авлоди Арбоблардан Мирзо Хусинни ишончини қозонган. У киши жуда ишчан бўлиб, айтишларича, Мирзо Хусин бир гектар ерга эккан арпасини бир кунда ўриб, банд боғлаб, хирмонга тўплаб қўйган эканлар. Чоршанби Амин бобомиз ана шу оиланинг ишончини қозониб, барча ҳисоб--китоб ишларини, иш бошқарувчилигини бажарган. Мирзо Хусиннинг фарзандлари у кишига ғаразли муносабатда бўлаётганини билган ота, Чоршанбини Шеробод беклигидаги танишига топширади. Чоршанби Амин 18-19 ёшларида Шерободга бориб, Элбеги уруғининг бошлиқларидан бири Абдуқодирбойнинг ишончли кишилардан бирига айланади. У меҳнатсеварлиги, одоби, ҳалоллиги билан элбегилар орасида ҳурматга сазовор бўлади. Бир неча вақтдан кейин Шерободлик бой унга яқин қариндошининг чиройли, оқила қизи бўлмиш Турсунойни никоҳлаб беради. Чоршанби Аминнинг бир неча вақт мобайнида фарзандлари бўлмаган. Шундан кейин бой бобо "Ўғлим, сен ўз юртинга бор зеро фарзандларинг кўпайса" деб уни Сайробга жўнатган. Чоршанби Амин катта сармоя билан келиб ҳозирги Чилонзорнинг пастки томонидаги Шодибой, тўғайда, карвонсарой, тегирмон, жувоз қриб, шу ерда яшай бошлаган. Чоршанби Амин шу ердан ўтган мусофирлар, амир чопарларига бепул емак, ётарли жой бериб, уларнинг хизматини қилганлар. Бу кишининг ана шу ишлари амир саройига етиб борган. Манғит амири Шох Мурод даврида Чоршанби Амин бобомизни суҳбатга саройга чақирганлар. Шундан кейин Бойсун беклиги Бошхурт амлокдорлигига Амин вазифасига тайинланганлар. Манғит амирлиги даврида АМИН "ишончли одам", "Ҳалол одам", солиқ ва бошқа тушумларини йиғиш, аҳоли устидан назорат олиб бориш, ариқлардаги сувни экин майдонлрига тақсимлаш ишларини назорат қилувчи одам бўлган. Бошхурт амлокдорлиги, Бойсун беклиги тегишли тўртта амлокдорликнинг бири бўлган. Унинг таркибига Сайроб, Панжоб, Хатак, Лайлаган, Заробоғ, Қорабоғ, Вандоб (Какайди), Чақаб, Пошхурт қишлоқлари кирган. Рус этнографиги Н.А.Кисляковнинг "Сайроб тожиклари" асарида ҳам Чоршанби Амин лавозимида ишлагани қайд этилган. Чоршанби Амин лавозимлиги тайинлангандан кейин Пайкўп қўрғонида яшай бошлаган. Чоршанби Амин бир неча йиллар давомида ана шу лавозимда сидқидилдан ишлаган. У кишининг учта хотинидан саккиз ўғил, тўрт қизи бўлган, яъни булар, Бердиназар, Турсунбой, Жума Ҳожи, Тўрақул, Шамсиддин, Хасан Ҳожи, Ғиёсбой,Хўжамқул, Хонбиби, Қурбоной, Ойбиби, Зоро фарзандлари бўлган. Ўғилларидан Турсунбой, Тўрақулбой, Жума Ҳожи, Хасан Ҳожилар чуқур диний илмга эга бўлган. Жума Ҳожи, Хасан Ҳожилар пойи пиёда Макка зиёратига борганлар. Чоршанбиби Амин катта обрўга эга бўлиб, ҳалқ орасида танилгандан кейин, уни кўра олмаган ғаламис кишиларнинг чақуви билан зиндонга ташланади. Чуқур билимли, гапга чечан ўғиллари мулла Турсунбой Амир қабулида бўлиб, бир неча ойдан кейин отасини озод этишга муаффақ бўлади. Яна қайтиб келиб, оқсоқоллик қилиб, 92 ёшида вафот этади. У кишидан 12 та солиҳ фарзанд, кўплаб невара-чеваралар, яхши ном қолади. Айтишларича, у киши этганларида юзлаб кишилар маййит чиққан уйнинг кигизларини талаб кетишган экан. Айни пайтда Чоршанби Амин бобомизнинг мингга яқин авлодлари мавжуд. Сайроб тарихида бизнинг боболаримиздан Чоршанби ўғли Ғиёсбой 1932-1935 йилда Мунчоқ Қишлоқ Совети раиси бўлган. Мунчоқ қишлоғида бир уй қурилаётган бўлган, бойсундан усталар келган. Ҳамма нарса иш бошлаш учун тайёр бўлган, лекин "Оқсоқол келиб, бошлаб беради" деб йигирмадан ортиқ киши кутиб турган. Ўша усталарнинг айтишича, кириб қолган чопон кийиб, салла ўраган бир киши келгандан ҳамма бирдан ўрнидан турган. Қария эса белни олиб ишни бошлаб берган холос. Бу киши Тўрақулов Сариқулбой бўлган экан. У киши бутун Сайроб қўшни қишлоқлардаги тўйларда баковул бўлган. Сариқулбойнинг Гаждум лақабли улоқчи оти бўлган. Инсониятга офат келтирган иккинчи жаҳон уришида 61 мамлакат қатнашиб, 110 млн.дан кўпроқ кишилар қўлига қурол олиб, жангга кирганлар. Жами 60 млн одам ҳалок бўлган. Жанг 1418 кечаю-кундуз давом этган. Урушнинг барча жанггоҳларида сайробликлардан 177 киши сафарбар этилган эди. Хасан уруғидан ўн киши кетиб, шулардан бештаси қайтмаган. Улар Муҳиддинов Нуриддинбой, Ғиёсов Хасан, Авазов Эрали, Хасанов Аъзамбой. Муҳиддинов Нуриддин амакимиз 1939 йил ҳарбий хизматига чақирилиб, 1942 йил кўкрагидан ярадор бўлиб вафот этган. У кишининг сўнгги мактубларида қуролдош дўстига айтган шеърлари ёзилган нома келади. Номада "Қўй йиғлама онажон" шеъри ёзилган бўлади
ҚЎЙ,ЙИҒЛАМА ОНАЖОН!
Қўй йиғлама ўғлинг бордир онажон, Ёд ўлкаларда ғамга ёрдир онажон. Дийдоринга ўғлинг зордир онажон, Кўз тутарсан ҳамон ўғлинг бедарак.
Кўзларимга дунё тордир онажон, Кўз тутиб юрагингизни доғларсиз. Гоҳ келар деб, тилагимни тиларсиз, Гоҳ ўлган деб, қон-у бирён йиғларсиз.
Сўнгги дунёда тоғ-у тошлардан бедарак, Кўзлариннга дунёлар тордир онажон. Эй онам, жоним онам, Меҳрибоним жон отам.
Тез ҳақиқат қилсалар гар, Останангга қайтиб борарман, Тиззангизга бошим қўйиб, Эй онам, жоним онам,
Меҳрибоним жон отам. Эй менинг доғим бирла, Куйиб адо бўлган онам. Термулиб йўлимга зор, Зор интизор бўлган онам. Эй онам, жоним онам, Меҳрибоним жон отам.
Чун саҳарлар уйқисин бузиб, Оқ сут бериб боққан онам. Эй онам, жоним онам, Меҳрибоним жон отам.
Саҳар туриб ой кутган, Оҳлари фалакка етган. Беш вақт намозин ўқиган, Қиблагоҳим отам борми? Эй онам, жоним онам, Меҳрибоним жон отам.
Саҳар туриб ой кутган, Оҳи фалакка етган. Эшик-бешигин қучган, Оқ сут берган онам борми? Эй онам, жоним онам, Меҳрибоним жон отам.
Энди кўролмайсиз мени, Чунки мен душман билан. Майдонда жанг қилмоқдаман, Бир нечасин ўлдириб, Сўнг кўкрагимдан ўқ едим. Эй онам, жоним онам, Меҳрибоним жон отам.
Энди мени кўролмайсиз, Рози бўлинг жоним онам. Рози бўлинг жоним отам. Ушбу мактубни жон чиқиш, Олдидан ёзгандир ўғлингиз. Эй онам, жоним онам, Меҳрибоним жон отам.
1942 йил, 15 сентябрь
Ушбу мактубни эшитиб, Муҳиддин бобо ва Тугма момомиз то умрининг сўнгги дамигача фарзанд доғида куйиб яшадилар. Муҳиддин бобо 86 ёшда, Тугма момо 89 ёшда вафот этган. Ушбу мактубдаги шеърни ўша вақтдаги дарбандлик ўқитувчилар Нарзуллозода, Бобоев Эшдавлат ўқиб берган. Бу шеърни отам Рўзибой бобо ёд олганлар ва бизга айтиб бердилар.
Хасан авлоди Афғон уришида ҳам қатнашган. Булар:
1. Аъзамов Маҳрамбой 5. Шаропов Абдураҳим
2. Турсунов Нурмат 6. Шаропов Абдусалим
3. Хўжақулов Маматкаримбой 7. Абдуллаев Ўктам
4. Хўжақулов Хурсанд 8. Абдураҳмонов Абдуғаффор
Улуғ ватан уриши қатнашчилари ҳақида бизда қуйидаги маълумотлар бор:
Раҳимқулов Маҳаммадқул амакимиз 1942 йил уришга бориб, 1947 йил қайтганлар. Артеллерия қўшинлари 355-ўқчи полк, 791- артеллерия полк навотчиги, 192 мм. тўпчи;
1944 йил шиддатли урушда оғир ярадорлар бўлдилар. 1944 йил августь ойида яна 2026-алоҳида тўпчилар бригадаси командири вазифасига тайинланган. Ғалабани Берлин кўчаларида нишонланганлар. "За отвагу", "Германия устидан ғалаба" ва бошқа кўплаб медаллар олган.
Хасанов Шоймардонқул бобомиз ҳам 1943 йил уришга бориб, 1946 йил она ватанига қайтганлар. Курскда жангларда Украинани, Полшани озод қилишда қатнашганлар. "За отвагу" ва бошқа кўплаб медаллар олган.
Абдураҳмонов Абдусаттор амакамиз 1943 йил уришга бориб, 1944 йил қайтганлар. У киши ҳам уришга қатнашиб. оғир ярадор бўлганлар. Бир неча вақт госпиталда даволаниб. яна жангга қайтганлар. Бир неча медаллар билан она ватанга қайтганлар.
Авазов Ашур амакимиз ҳам ватан озодлиги учун курашга отланиб, уришнинг сўнгги даврида "Резерв фронтида" хизмат қилганлар. Авазов Абдураҳмон амакимиз ҳам улуғ ватан ветерани хисобланадилар. Фронт ортидаги ички ишлар қўшинларида хизмат қилганлар.
Хасан авлоди ўзининг мардлиги, тантилиги, меҳнаткаш эканлиги. нафақат Сайробда, ҳаттоки, вилоятимизда ҳам намойиш этганлар. Улар 50 йилларга келиб, Денов туманидаги Хазарбоғ совхозига бориб, пахта экиб донг таратдилар. Бу ерда биринчилардан бўлиб, Нуралибой, Саидбой, Нўъмонбой, Ғиёсбой, Хўжақулбой, Камолбой, Тўқсонбой, Ҳамроқулбой, Аминқулбой, Турсунқулбой, Баховуддинқулбой, Имомқулбой, Шодиқулбой, Азизқулбой, Рўзибой бобо, Саъдуллобой, Сатторқулов Рўзибой, Назарқулбой, Абдуллобой, Қўшшабой ва бошқа амакилар келган.
Тўрақулов Хўжақул амакимиз бригада бошлиғи бўлганлар. Ўзлари ҳалол ва меҳнаткашлиги билан уларга намуна бўлиб, туманда ва вилоятда биринчилардан бўлиб пахта режасини бажариб, ғолиб бўлганлар. 1956 йил Москвадаги "ВДНХ"да қишлоқ хўжалик қурултойида қатнашиб мукофотланганлар.
Ўзининг меҳнатсеварлиги, ишчанлиги, тантилиги, саҳийлиги, оқ кўнгиллиги билан Хўжақулов Азизқул амакимиз Шеробод чўлларини ўзлаштиришда алоҳида намуна кўрсатганлар. У киши ўз укаси Карим амак билан 7- савхоз чўлини ўзлаштиришда ўз ҳиссаларини қўшганлар. Қийин шароитлар бўлишига қарамай, доимо режани бажариб, бир неча йиллар самарали ишладилар. "Яхшидан боғ қолар" мақолига амал қилиб, 7-савхозда биринчилардан бўлиб, катта мевали боғ яратдилар. Ҳозиргача бу боғдан қишлоқ аҳли ҳамон фойдаланиб келмоқда.
Хасан уруғи шунча йиллар давомида Сайроб, Термиз, республикамизнинг турли жойларида истиқомат қилиб келмоқда. Сайроб полвонлар, чавандозлар юртидир. Сайроблик Соқи полвон, Чоршанби полвон, Тилов полвон, Шердона полвон каби полвонлари, Алланазар, Хасанбек, Эрали, Ота Хасан, Умар Хасан, Ботир, Абдуқодир, Нурали, Турдиали каби чавандозларини эл билади.
Хасан уруғлари Нурали полвон, Қўшшабой, Маҳаммадқулбой, Хамроқулбой, Шарофбой, Ҳафиз, Баҳовуддинбой, Абдунаби, Саидбой, Комил, Фарҳод, Ҳалимбой, Холдорбой, Маҳаммдқул (ошно) каби полвонлари ва шунингдек қўл жанги спорт устаси қора белбоғ соҳиби Абдураҳмонов Сафармурод амакимиз ҳамда чавандозлик бўйича Чоршанбибой, Раҳмонбой, Норқулбой, Хасанбой, Умарқул кабилар чиққан. Шунингдек 1980 йил Москвада ўтказилган ёзги олимпиадани томаша қилиш учун Хасан уруғидан Раҳимқулов Муҳаммадқул, Абдураҳмонов Абдусалом Мунчоқдан Мирзаев Мухтор Ҳожи, Раҳимов Узоқ кабилар томаша қилиб келган.
Нурали полвон даврага чиққанида у кишининг ҳайтбатини кўриб, даврага чиқишга ҳеч кимнинг юраги дов бермаган. Айтишларича, Нурали полвон Бойсун беклигида катта олиш бўлаётганида Аваз полвонни бир полвон йиқитган. У кишининг орига ўша полвонни чапдастлик билан йиқитган. Бекнинг бош совринини қўлга киритган. У кишининг ўғли Нормаҳмат Ҳожи деҳқончилик, боғдорчилик, фермер хўжалигида ишлаб келмоқда
Хасан уруғининг кўплаб вакиллари деҳқончиллик сир-асрорини жуда яхши билишган. Ўтган асрнинг 60 йилларида Муҳаммадқул Раҳимқулов бўлим бошлиғи бўлиб турган пайтда Сувсиз тоғни ўзлаштириш ишлари бошлаган. Тракторчи Хўжамқулов Тўқсонбой С- 100 трактори билан 1961 йил Раҳимқулов Хасанбой, Сариқулов Шодиқулбойлар билан 1300 га яқин ерни очишган. Тоғнинг "Хазони чугури", "Хар парида", "Пиёзли", "Жонамо", "Чак-чак", "Турна қатор", "Хами бобоқул", "Ворашилов", "Каленин", "Каждара", "Харобак", "Замини бобо Ҳайит", "Чуқур кўтан", "Тарми мерган", "Калли ўбо", "Қўшнаво", "Гўри Ҳожи" участкаларида қўриқ ерларини ўзлаштирилганлар. Ўша вақтларида Шомил Нормуродов савхоз директори бўлган. Хўжамқулов Тўқсонбой кшп йиллар ўз булдозерини хайдаб Бандихон каналини, Бўзариқни қуришда ҳам иштирок этганлар. 1987 йил 9 июнда 63 ёшларида вафот этганлар. Кейинги йилларда тоғ худудида 15 йил бригадирлик қилган Примқул бобонинг айтишларича, ҳар йили 700-800 тонна буғдой, арпа, беда уруғи тайёрланагн. Бригада қўшхонасида 60-70 кишига овқат тайёрланар, ўнлаб машиналар тўхтовсиз ғалла ташир эди.
Хасан авлодининг фарзандлари эл-юрт хизматида доимо камарбаста бўлиб келганлар. Айниқса, Мунчоқ қишлоғидаги кўприкни қуришда Мухиддин бобо 1924 йилда ўз маблағлари хисобидан Сайробда биринчи бўлиб ёғочдан катта кўприк қурганлар. 1964 йилга келиб ушбу кўприкни Хасан авлоди қайта таъмирлаб, қурдилар. Замонлар ўзгариб, кўприкни қайта таъмирлаш ишлари олиб борилди. Бу ишни Тўрақулов Тўрақулбой, Аъзамов Махрамбой ва Абдураҳмонов Рўзибой боболар ўз зиммаларига олиб, 2013 йилда хашар йўли билан замонавий қилиб қурдилар. Шунингдек, Мунчоқдаги дарё устидаги осма кўприкни қуришда Хасан авлоди, Нафас авлоди ва Норқул амакимиз, Болтахон эшон боболар жонбозлик кўрсатиб 1989 йилда осма кўприк қуришган.
Ҳозирги тараққиёт даврида ёшларимиз ҳақиқатдан билимли, истеъдодли, ўз ишининг усталари бўлиб кетишган. Бир нарсани айтиш керак, оталаримизда ҳозирги даврдагидек имкониятлар бўлмаган бўлсада, билимли, хотираси кучли одамлар эдилар. Масалан, мулло Аваз, мулло Холдор, Жума Ҳожи, Примқул бобо, Абдуназар (Катта Темур), Норали Ҳожи, Рўзибой Абдураҳмонов, Маҳамадмуродбой, Турсунқулбой, мулла Воҳидлар Навоий, Жомий, Бедил, Саъдий, Сўфи Оллаёр каби алломаларни шеърларини ёддан айтиб, қўшиқ қилиб айтиб берар эдилар.
Хасан бобомиз мирзолик қилган эди дедик, у кишининг авлодларида билимли кишилар кўпчиликни ташкил этади. Айниқса, ҳалқ таълими соҳасида ва бошқа соҳаларда меҳнат қилган ва меҳнат қилаётганлар қуйидагилар:
Дастлабки Калли Гўрзорда ўқитувчилик қилганлар Раҳимқулов Примқулбой, Нуралиев Холмуродбойлар, Шамсиддинов Қурбон ака ҳам бир неча йил ўқитувчи бўлиб ишладилар. Аёллар ҳам илм соҳасида ўзларини кўрсатиб келмоқдалар; Биринчи аёл ўқитувчиси Сариқулов Маҳтоб момо бўлганлар. Хасан уруғида олий илм даргоҳида биринчи бўлиб аёллардан Абдураҳмонова Розия Тошкентга ўқишга кирганлар.
Айни пайтда ҳалқ таълими соҳасида ва бошқа соҳаларда ишлаган ва ишлаётганлар қуйидагилар: Абдураҳмонов Абдусалом (ҳалқ маорифи аълочиси), Шаропов Абдуқодир (химик-биологик марҳум), Акабоев Абдуқодир (рус тили), Шамсиддинов Нормаҳмат (физик), Холдоров Шодмонқул (тарих), Шамсиддинов Нормўмин (тарих марҳум), Хўжамқулов Саидқул (тарих), Рахимқулов Турсунбой (тарих), Жўраев Жўрабой (биолог), Авазов Абдуғафур(физик), Хўжамқулов Жуманазар (тарих), Темиров Бегали (биолог), Авазов Нажмиддин(рус тили), Авазов Абдулло (тарих), Одинаев Одина (рус тили), Акабоев Эшонқул (Ахборот техналогия), Темиров Дўстали (иқтисод-географ), Темиров Ибодулло (рус тили), Темиров Темур (тожик тили адабиёти), Одинаев Махматнаби (физик-тех.), Ғиёсов Қаҳрамон (отд), Ғиёсов Сафарали(физмат, Темирйўл), Шамсиддинов Норжума (отд), Шамсиддинов Маъруф (Жиззах Элек.Тармоқ), Шамсиддинова Иқбол (тил адабиёти), Акабоева Наргиза (тил адабиёти), Акабоева Азиза (пед.фак), Акабоева Дилфуза (тил адабиёти), Одинаева Лобар (пед.фак), Одинаева Нилуфар (математика), Одинаева Мафтуна (математика), Холдоров Хомахмат (тил адабиёти), Абдураҳмонов Катта (физик-тех), Абдураҳмонова Розия (ТАДИ-иқтисод), Абдураҳмонова Роҳила (ТАДИ-автохўлик), Сариқулова Махсума (марҳума рус тили), Хўжақулов Аҳмад (физмат), Азамов Акбар (отд), Тўқсонова Сайёра (чет тили адабиёти), Тўқсонов Содиқ (чет тили), Хўжақулов Мустафо (жисмоний тарбия), Хўжақулова Гулниҳол (тил адабиёти), Назарқулов Музаффар (физмат), Хамроқулов Мустафо (психолог), Хамроқулов Рўзимурод(Тер.ДУ), Амонова Гўзал (Тер.ДУ), Сариқулов Баҳром (автодор), Холдорова Муҳаббат (тарих), Тўқсонов МУхриддин (кимё.тех), Акабоева Турди (чет тили), Хамроқулова Гулҳаё (тил адабиёти), КАттаев Азамат (математика), Нормахматова Мавлуда (инглиз тили) ва бошқалар.
Айни пайтда турли олийгоҳда ўқиётган ёшларимиз ҳам бор. Жумладан, Қурбонова Севара (Самарқанд тиббиёт олийгоҳи), Тўқсонова Ситора (Тошкент қишлоқ хўжалиги), Азизқулов Улуғбек (Тош.дипломатия), Абдураҳмонов Бекзод (Тош.Алоқа.Инст), Хўжақулов Бекмурод (Ўз.лет), Ҳамроқулов Бобур (Тер.Д,У), Аъзамова Улуғой (ТерДУ, озиқ-овқат тех), Чоршанбиева Лобар (ТерДУ, хориж тили), Норлиева Кумуш(жориж тили магистратураси), Қўшшаев Қўшшаҳаким (агро-кимё), Холдорова Сарвиноз (Сингапур ДУ Тошкент филиали), Холдоров Чоршанби (Тер ДУ. рус тили), Холдорова Сабрина (Тер.ДУ,инглиз тили), Авазов Хайрулло (Тер.ДУ), Қўшшаев Шарофиддин (педогокика) Турсуқулов Зафар (Тошкент диплоти институти), Шаробов Рафсанджоний (Тошкент ахборот-тех.университети).
Хасан авлоди вакиллари азалдан ўзларининг инсофли, ватанга садоқат, ўз ишини виждонан бажариш билан уларга ўлган ишончни шакллантирган, Боболаримиздан Чоршанби Амин амирлик даврида ана шу хислатлари билан ҳурмат қозонган, Кейинги йилларда ҳуқуқни муҳофаза қулувчи давлат органларида садоқатли меҳнат билан ном қозонган вакилларимиз талайгина. Биринчилардан бўлиб Шоймардонқулов Авлиёқул (старшина) амакимиз ички ишларда иш бошлаганлар. У кишидан ўрнак олиб, қолган ёшларимиз давлатнинг турли ишларида ишлаб, ўз вазифаларини сидқидилдан бажардилар. Айни пайтда, кўплари нафақада, баъзилари давлат ишлари билан банд. Булар қуйидагилар: Шаробов Абдусалим (майор марҳум), Раҳимқулов Сафармурод (полковник) Шаропов Абдуқаҳҳор (полковник), Шамсиддинов Исмоил (полковник), Темиров Хонали (катта лейтенант), Абдураҳмонов Бахтиёр (сержант), Авазов Абдуғофур (майор), Сатторқулов Бахтиёр (катта лейтенант), Турсунов Шавкат (капитан), Раҳимқулов Умбар (сержант), Раҳимқулов Олим (маҳала химояси), Раҳимқулов Абдумурод, Холдоров Хусин (маҳалла посбони), Авазов Чўпонқул (старшина), Усмонов Музаффар (старшина), Шаропов Анвар (майор), Одинаев Ҳайтиқул (старшина), Чоршанбиев Холиддин (старшина), Холдоров Фахриддин (катта лейтенант), Хўжақулов Жасур (лейтенант), Одинаев Мухтор (ҳарбий қуролли кучлар қўшинларида хизмат қилмоқда). Шунингдек,Фавқулодда вазиятлар бошқармасида Хўжақулов Хусан, Шаробов Фарҳодлар самарали иш олиб бормоқдалар ва Аъзамов Неъмат ҳам самарали ишлаган эдилар. Айни пайтда Турсунов Абдузоир Ўзбекистон Республикаси Мудофаа ишлари взирлигида подполконик унвонида масъул ишда ишлаб келмоқда.
Тиббиёт соҳасининг мукаммал усталари етишиб чиққан. Шулар орасидан, биринчилардан бўлиб, олий маълумотли тиббиёт ходими Сариқулов Раҳмон амакимиз бўлади. У киши вилоят кўз касалликларида бош шифокор, кейинчалик, вилоят наркалогия диспансерида бош шифокор вазифасида сидқидилдан меҳнат қилганлар. Раҳмон амакимиздан ўрнак олиб ёшларимиз ҳам тиббиёт соҳасида эл хизматига бел боғладилар. Жумладан, Тўқсонов Акмал (олий маълумотли травматолог) вилоят болалар кўп тармоқли тиббиёт мркахида фаолият олиб бораяпти.
Ўрта махсус тиббиёт ходимларимиз қуйидагилар: Нуралиев Нормаҳмат Ҳожи, Хўжақулов Отабек, Раҳимқулова Гулбаҳор, Паҳимқулова Насиба, Сариқулова Наботой, Хўжақулова Хосият, Махаммадқулова Назокат, Хўжамқулов Худойқул, Абдураҳмонова Парвина, Раҳимқулов Акмал, Холмуродова Баргин, Сариқулова Муҳаббат, Хўжақулова Мастона, Хўжақулова Муҳаббат, Сариқулова Ўғилой, Абдусалимова Рисолат, Воҳидова Мухаббат, Сариқулова Нодира, Сариқулова Сайёра, Назарқулова Муборак, Сариқулова Гулшан, Норқулов Умид, Норқулов Нормурод, Тўраева Дилноза, Одинаева Тўтихол, Одинаева Дилноза, Одинаева Гулмира, Холдорова Севара, Холдорова Муаззам, Абдусалимова Зулфия, Шаробова Дилафруз, Темирова Мадина, Абдусалимова Мақсуда, Авазов Махбуба, Рахматқулова Гулмира, Хўжақулов Хуррият, Ғиёсова Рўзигул, Хўжақулова Насиба, Шамсиддинова Бибинор ва бошқалар.
Уста ошпазларимизнинг устози отам Рўзибой бобо Сайробнинг деярли барча тўй-маракаларида ошпазлик қилганлар. Нафақат Сайробда Пагжобда, Мунчоқда, Беш эркак, Узун қудуқ, Тилла камар, Шўрчи, Термизлардаги тўй ошларини пиширганлар. Ҳар бир тўйга 7-8 қозонлаб ош пиширар эдилар.
Отамнинг айтишларича, у кишига ош тайёрлаш сир-асрорини Мардон авлодининг уста ошпази Муллабой ўргатган эканлар. Бир икки тўйда бирга ош пишириб, "Бу йигитга энди ишонса бўлади" деб дуо берган эканлар. Отам бир неча йиллар савхоз ошхонасида ишлаб юрдилар ва доимо ҳалқ хизматида бўлдилар.
Отам шуни эслаб алоҳида таъкидлаб ўтадилар: Хайдархон эшонбобонинг тўйларида ош пиширганларида Панжобнинг мана-ман деган ошпазлари ҳа тан берган экан. Шу тўйга келган "Ўзбекситон, Қорақалпоғистон ҳалқ артисти" Отажон Худойшукуров "Қўлингиз дард кўрмасин ошпаз ака" деб мақтаган экан. Айни пайтда отамни жуда кўплаб шогиртлари устоз изидан бориб, эл хизматида камарбаста бўлиб келмоқдалар. САйроб тўйларида ошпазлик қилаётган Фармон ошпаз, Рўзиқул ошпаз, Хурсанд ошпаз, Бахтиёр ошпаз (Мунчоқ), Сафар ошпаз, Фозил ошпаз (Панжоб)ларни мисол келтириш мумкин.
Айни пайтда Термиз шаҳрида фаолият олиб бораётган шогирдлари қуйидагилар: Нуралиев Нурмахмат, Одинаев Кенжа, Одинаев Абдумурод, Одинаев Абдуқодир, Сариқулов Раҳмат, Одинаев Абдурауф, Сариқулов Рамазон, Абдусалимов Чори, Темиров Абдужаббор, Қўшшаев Абдуқаюм, Авазов Нуриддин, Хўжақулов Эркин, Темиров Мурод, Холдоров Жўрабек, Темиров Абдукарим ва бошқаларни айтиш мумкин. Шуни алоҳида таъкидлаб ўтмоқчимизки, Хасан авлодининг аёллари ҳам мохир пазанда. Бунга мисол қилиб, Саъдуллаева Ойбиби, Одинаева Ойҳолларни айтиб ўтмоқчимиз. Бу опаларимиз бир неча ўн йиллар вилоят кўз касалликлари шифохасида бош ошпаз бўлиб ишладилар. Айни пайтда нафақада.
Ҳозирги замон озиқ-овқат техналогияси соҳасидагилар; Раҳимқулов Жўрақул (марҳум), Сариқулов Исмат, Сариқулов Бахтиёр, Примқлов Сафармўминлардир ва компьютер технологияси соҳасида етук кадримиз Фаррух Хасанов ўрин олгандир.
Хасан авлодини диёнатли, иймонли, тўғри сўз, ҳалол одамлар дедик. Бунинг исботини савдо-содиқ ишларида кўришимиз мумкин. Кўплаб савдо ходимларимиз эл-юот хизматида бўлиб, ҳалқнинг олқишига сазовор бўлиб келган ва келмоқда. Жумладан, Хўжамқулов Хамроқул (марҳум), Хўжамқулов Нарзи, Шамсиддинов Қурбон, Саидов Жўрабой, Одинаев Ҳолиқ, Хўжақулов Икром (марҳум), Саидов Нарзулло, Аъзамов Аъзамбой, Хўжақулов Валиқул, Абдусалимов Неъматулло (марҳум), Абдусалимов Қудратилло, Холдоров Холназар, Сатторқулов Шодимуҳаммад, Раҳимқулов Нормаҳмат, Холдоров Холдорбойларни айтиб ўтиш мумкин.
Замонлар ўзгариб техника тараққиёти бошланган даврда ҳам Хасан авлодининг фарзандлари ўзини кимлигини, боболари қандай эканлигини элга кўз-кўз қилиб кўрсатдилар. Биринчилардан бўлиб, Сайробда Одинаев Тўрабой амакимиз комбайн хайдашни бошлаб берганлар. Кейинчалик бир неча йиллар мобайнида Сайробда у кишига тенг келадиган техникани мукаммал биладиган одам топилмади. Биринчи пахта экиш ва териш машинасини Хўжақулов Азизқул амакимиз бошқарганлар. Энг биринчи хайдовчимиз Холдоров Жумақул, Каримназаров Норқул, Одинаев Акабой амакиларимиз бўлганлар. У кишининг ишларини қуйидаги оғайниларимиз давом эттиршди: Шамсиддинов Баховуддин, Абдурахмонов Абдуғаффор, Темиров Раззоқ, Шамсиддинов Эсанқул, Хўжақулов Хурсанд, САъдуллаев Чоршанби, Шаропов Абдураҳим, Саъдуллаев Нормат, Каримов Холмирзо, Аъзамов Неъматулло, Хўжақулов Карим, Авазов Чоршанби, Авазов Махмаддин, Авазов Раҳматқул, Хўжамқулов Абдуқодир, Абдураҳмонов Саидмаҳмуд, Аъзамов Жаҳонгир, Шамсиддинов Қурбон ва бошқалар.
Хасан авлодидан чиққан биринчи токар устамиз Холдоров Отабек, биринчи телемастер устамиз Абдураҳмонов Абдукарим ва ўғли Бахриддинлар. Буларга қўшимча биринчилар қаторида темирйўл соҳасида иш бошлаган Хўжамқулов Бегимдир. Айни пайтда техник усталаримиз Хўжақулов Бахром, Хўжақулов Шарифлар эл хизматида хормай-толмай иш олиб бормоқдалар. Жумладан, электр соҳасида биринчилардан Қўшшаев Жўраниёз амакимиз иш бошлаганлар ва Саъдуллаев Расул, Шамсиддинов Норжума, электр тармоқлари бошқарув раиси Шамсиддинов Маъруф, Шамсиддинов Нормуродларни айтиб ўтиш жоиздир. Вилоят божхона ходими Холдоров Абдукарим, Абдураҳмонов Абдураҳмон(ишлаган), давлат солиқ инспекцияси Темиров Абдумўмин, олий маълумотли Авазов Хасанларни айтиб ўтмоқчимиз.
Хасан авлоди устачилик соҳасида ўзига ҳос уста меъморлари бор. Буларга энг катта бобомиз уста Хўжамқулдир. Бобомиз ўта моҳир тегирмон, мойжувоз устаси бўлганлар. Дарбанд, Хўжабулғон, Панжоб, Тиллокамар, Мунчоқ, Сайробдаги барча тегирмон ва мойжувозларни қуриб, таъмирлаб берганлар. У кишининг шундай ажойиб иборалари бўлган "Агар тешани бир урсам, ҳамма ёқни мой ёки ун босади" дер эканлар. Бу кишининг ишини уста Темир бобомиз давом эттириб, ўтов устаси бўлиб етишди. Чилонзор, Панжоб, Беш эркак, Мунчоқ, Сайробдаги деярли барча ўтовни у киши ясаган. У кишидан кейин уста Абдувоҳид ва бошқа кўплаб шогирдлари етишиб чиққан. Кейинги йиллар замон ва тараққиёт ўзгаришига қараб замонавий қурувчи меъморлар етишиб чиқди. Буларга асосан Тўрақулов Тўрақул амакимиздир. У киши "Қурувчилар-қурувчиси" моҳир меъмор уста бўлганлар. Амакимизнинг ишини ҳозирги кунда ўғли Тоҳир, укалари Муҳаммад, Қудратилло давом эттирмоқдалар.
Хасан авлоди доимо тўғри сўз, ҳалол, диёнатли одам. Чунки уларнинг Чоршанби Амин боболари айнан шундай одам бўлганлар. У кишининг авлодлари молия, бухгалтерия, иқтисод, қишлоқ хўжалиги, банк соҳаси ишларида жонбозлик кўрсатиб келмоқдалар. Бу соҳаларни мукаммал ўрганганлар қуйидагилар: Раҳимқулов Чоршанби,Хўжамқулов Саидқул, Абдураҳмонова Розия, Раҳимқулов Чори, Абдураҳмонова Роҳила, Шаропов Сирожиддин, Хўжамқулов Хазратқул, Одинаев Хўжақул, Хўжақулов Хусан, Жўраев Алишер, Абдуллаев Умид, Саидов Нусратулло, Авазов Зариф, Авазов Зухриддин, Нуралиев Нурали, Холдоров Фахриддин, Одинаев Сунатиллоларни айтиб ўтиш мумкин.
Булар орасида айни пайтда самарали меҳнат қилаётганлар ҳам бор. Жумладан, Шамсиев Мирзо бир неча йиллар Сайроб ширкат хўжалигида бош иқтисодчи, бухгалтер вазифасида ишлади. Кейинги йилларда "Сайроб" ширкат хўжалигида раислик қилди. Унинг ишчанлиги, тўғри сўзлиги, виждонан ўз ишига маъсулиятли эканлигини инобатга олган туман ҳокимлиги унга "Бойсун туман қишлоқ ва сув хўжалиги" бошлиғи вазифасига тайинланди.
Шунингдек, Сурхондарё вилоят "Ҳалқ банки" бошқарув раиси вазифасида Хўжамқулов Хазратқул иш фаолияти олиб бормоқда.
Айни пайтда Сурхондарё вилоят "Электро тармоқлари" АЖ раҳбари Шамсиддинов Маъруфлар ишламоқда.
Хасан авлоди ўзининг диёнатли, билимдонлиги, диний билимларни мукаммал билиши билан доимо фахрланиб келган. Жумладан, мулло Жума Хожи, мулло Турсунбой, мулло Тўрақулбой, мулло Сариқулбой, мулло Холдор, мулло Аваз, мулло Саъдулло, мулло Абдувоҳид, мулло Чоршанбиларни алоҳида тилга олиб ўтамиз.
Хасан авлоди ўзининг хожилари билан ҳам фахрланиб келган ва келмоқда. Жума Хожи, Хасан Хожилар Маккага пойи пиёда бориб келганлар. Мустақиллигимиз туфайли Норали Ҳожи бобо, Нормаҳмат Ҳожи, Раҳматулло Ҳожи, Шодмонқул Ҳожи, Маъмура Ҳожи она, Бибихол Умра Хажини амалга оширганлар.
Ушбу рисола назаримизда сўнгги қисмга етиб келмоқда. Зеро, айнан шу жойда бизлар учун азиз, мўътабар, мунис, бебаҳо бўлган момоларимиз, оналаримиз, ҳақида гапириб ўтиш жоиз деб биламиз. Ҳадиси шарифда "Жаннат оналар оёғи остидадир" дейилиши бежиз эмас. Ҳа, ҳақиқатдан ҳам оналаримиз дуосини олмаган ҳеч бир киши мурод-мақсадига етиши даргумон. Пирларимиз, Хасан авлодининг вакилларининг нуроний момолари, азиз онажонларимиз дуолари ижобат бўлганки, бизлар шу даражага эришдик. Момоларимиз, оналаримиз қайси ерлардан келган бўлса ҳам шундай ориятли, забардаст, ватанга муҳаббат, садоқатли, оқил, оқила, болажон фарзандларини бекам-у кўст тарбиялаб вояга етказганлиги учун улардан бир умр миннатдормиз. Ўтганларнинг охиратини обод қилган бўлсин!
Drag and Drop Website Builder